Ўзбекистонлик талабалар учун Полшада ҳақ тўланадиган стажировкалар ташкил қилиниши мумкин
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Полшанинг Green Crops компанияси директори Кшиштоф Ружицки, Краков аграр университети профессори Марчин Немец ва Цеханув амалий фанлар давлат академияси доктори Рафал Гурскининг мамлакатга амалий сафари уюштирилди.

Фото: Дунё
Сафар давомида делегация аъзолари Тошкентда бўлиб ўтган "Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган давлатлар озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш мақсадлари" мавзусидаги халқаро форумда иштирок этишди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети, қатор компаниялар вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.
Бўлиб ўтган музокаралар чоғида Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ҳўл мева ва сабзавотларни ушбу мамлакатга экспорт қилиш ҳамда аграр соҳадаги олий таълим муассасалари талабалари учун Полшада ҳақ тўланадиган стажировкаларни ташкил қилиш бўйича грантларни жалб қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид

11:04
Франция ва Полша икки давлат ўртасида дўстлик шартномасини имзолади

20:44 / 02.05.2025
Полшада Норвегиянинг энг бадавлат инсонларидан бири ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

20:43 / 30.04.2025
Полша давлат реестрига кенг кўламли киберҳужум уюштирилди

22:19 / 25.04.2025