Нетаняҳу Насруллоҳдан кейин «Ҳизбуллоҳ»нинг икки етакчиси ҳам ўлдирилганини маълум қилди
Исроил авиацияси томонидан Байрутга берилган зарбалар оқибатида ҳалок бўлган Ҳасан Насруллоҳдан кейин Ҳошим Сафиуддин «Ҳизбуллоҳ»нинг янги раҳбарига айланган эди.

Фото: AFP/Getty Images
Исроил Мудофаа кучлари «Ҳизбуллоҳ» етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг икки ворисини ҳам ўлдирди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Бинямин Нетаняҳу Ливан фуқароларига йўллаган мурожаатида маълум қилди.
«Исроилда ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи бор. Исроилнинг ғалаба қозониш ҳуқуқи ҳам мавжуд ва у буни амалга оширади. Биз «Ҳизбуллоҳ»нинг имкониятларини заифлаштирдик. Минглаб террорчиларни, хусусан, Насруллоҳнинг ўзини, Насруллоҳнинг вориси ва унинг ворисини ҳам йўқ қилдик», — дейди Нетаняҳу.
Исроил авиацияси томонидан Байрутга берилган зарбалар оқибатида ҳалок бўлган Ҳасан Насруллоҳдан кейин Ҳошим Сафиуддин «Ҳизбуллоҳ»нинг янги раҳбарига айланган эди. 5 октябр куни «Ал-Арабия» телеканали ЦАҲАЛ ҳужуми оқибатида у ҳам ўлдирилганини маълум қилди. Исроил Мудофаа кучлари Сафиуддиннинг ўлимини расман тасдиқламади, аммо 8 октябр куни, Нетаняҳунинг мурожаатидан бир неча соат олдин мамлакат мудофаа вазири Йоав Галант Сафиуддин Байрутга берилган зарбалар оқибатида «ҳалок бўлган бўлиши мумкинлигини» айтди.
Нетаняҳу Насруллоҳнинг Сафиуддиндан кейинги давомчиси исмини ошкор этмади.
Ҳасан Насруллоҳ 28 сентябр куни Исроил Байрут жанубидаги ерости штабига йўллаган авиазарба оқибатида ҳалок бўлганди. У ташкилотга 1992 йилдан буён раҳбарлик қилиб келган. Ҳаракат раҳбарияти унинг ўлимидан кейин Ғазо, Фаластин, шунингдек Ливанни қўллаб-қувватлаш учун «душманга қарши жиҳодни давом эттириши»ни маълум қилганди.
Мавзуга оид

13:05 / 28.04.2025
Эрон портидаги даҳшатли портлаш, Канадада фожиага айланган фестивал ва Сувайш каналига «кўз олайтираётган» Трамп — кун дайжести

09:45 / 28.04.2025
Исроил Байрутдаги "Ҳизбуллоҳ" иншоотига зарба берганини маълум қилди

07:51 / 28.04.2025
БМТ махсус маърузачиси Исроилдан Ғазодаги оммавий қотилликларни тўхтатишни талаб қилди

20:03 / 27.04.2025