Чилонзорда салкам 44 минг долларга қалбаки дори сотганлар ушланди
Икки фуқаро сохта сертификатга эга “Хитофер-S” номли дори воситасини (темир препарати) 43 700 долларга сотган вақтида қўлга олинди.

Фото: Прокуратура департаменти
Тошкент шаҳрида 4 000 қути қалбаки дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда 14 октябр куни Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими, ДХХ ва ДБҚ ходимлари ҳамкорлигида тумандаги Чорбоғ кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар А.А. ва Д.А. сохта сертификатга эга жами 4 000 қути “Хитофер-S 5 мл” номли дори воситасини фуқаро М.Х.га 43 750 долларга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Экспертиза хулосаларига кўра, ашёвий далил сифатида олинган ушбу дори воситалари қалбакилаштирилгани қайд этилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, август ойида Наманганда уйидаги яширин цехда қалбаки дори ишлаб чиқарган фелдшер ва унинг шериклари қамалган эди.
Тавсия этамиз
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕИ олимларни жалб қилиш учун 500 млн евролик рағбатлантириш дастурини ишга туширади
Жаҳон | 18:14
-
Ҳожиларни Саудия Арабистонидан қайтариш жадвали маълум қилинди
Жамият | 18:04
-
Microsoft компанияси Skype’ни ёпди. Мессенжер 20 йилдан ортиқ фаолият юритди
Жаҳон | 18:01
-
Аҳолининг дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш тақиқланади
Ўзбекистон | 17:27
Мавзуга оид

16:46 / 02.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон Хитойга дори-дармон хомашёси экспорти бўйича етакчилар қаторига кирди

21:39 / 22.04.2025
Дори воситаларининг рухсат этилган максимал нархлари қайта кўриб чиқилади

14:08 / 10.04.2025
Япония Ўзбекистонда фармацевтика заводи қуришни режалаштиряпти

13:27 / 05.04.2025