ЖБ: Ўзбекистон Европа ва Марказий Осиё минтақасида энг тез ўсаётган уч иқтисодиётдан бири
Жаҳон банки 2024 йилда Европа ва Марказий Осиё минтақасида иқтисодиёти энг тез ўсаётган мамлакатлар Гуржистон, Тожикистон ва Ўзбекистон эканини қайд этди.

Фото: Kun.uz
Жаҳон банки 2024 йилда Европа ва Марказий Осиё минтақасида ЯИМнинг энг юқори ўсиши Гуржистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда кузатилаётганини қайд этди.
Европа ва Марказий Осиё минтақаси иқтисодиёти бўйича ҳисоботда бир қатор инқирозлардан сўнг минтақадаги ривожланаётган мамлакатларда иқтисодий ўсиш барқарорлашаётгани айтилади, аммо кўрсаткичлар 2000 йиллар бошига нисбатан анча паст даражада қолмоқда.
2025 йил бўйича прогнозлар Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотнинг 5,8 фоизга ўсиши орқали минтақада иқтисодий ўсиш бўйича етакчи ўринга чиқиб олиши мумкинлигини кўрсатмоқда.
Россияда пул-кредит сиёсатининг қатъийлаштирилиши ҳамда ишлаб чиқариш қувватлари ва меҳнат ресурслари танқислигининг кучайиши натижасида иқтисодий ўсиш суръатларининг 2024 йилда 3,2 фоизгача (2023 йилда — 3,6 фоиз) ва 2025 йилда 1,6 фоизгача пасайиши кутилмоқда.
Минтақанинг Россиядан кейинги энг йирик иқтисодиёти бўлган Туркияда иқтисодий ўсиш 2023 йилдаги 5,1 фоиздан 2024 йилда 3,2 фоизгача секинлашиши кутилмоқда.
Узоқ муддатли истиқболда меҳнат унумдорлигининг ўсишини жадаллаштириш учун мамлакатлар ўрта ва олий таълим сифатини сезиларли даражада оширишлари кераклиги таъкидланган.
Мавзуга оид

14:42 / 06.05.2025
Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестициялар ҳажми 20 фоизга ошди

16:15 / 02.05.2025
Хоразмда 2025 йилда 7 минг хонадонли 200 та кўп қаватли уй қурилади

21:50 / 30.04.2025
АҚШ иқтисодиёти 2022 йилдан бери биринчи марта қисқарди – ОАВ

10:21 / 22.04.2025