Жамият | 17:12 / 22.10.2024
36681
2 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги меҳмонхонада уч киши заҳарланишдан ҳалок бўлди

Уларнинг икки нафари россиялик ва бир нафари Ўзбекистон фуқароси бўлган. Россияликлардан бири “Лента” нашрининг журналисти Инесса Паперная экани айтилмоқда.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Тошкентдаги меҳмонхонада уч киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Kun.uz’га маълум қилди.

Аниқланишича, 2024 йил 20 октябрь куни Миробод туманида жойлашган меҳмонхонада Россия фуқаролари 45 ёшли Максим Радченко ва 47 ёшли Инесса Паперная вафот этган.

Бундан ташқари, ушбу меҳмонхонанинг бошқа хонасидан жони узилган Ўзбекистон фуқароси 48 ёшли Х.У.нинг жасади топилган.

Дастлабки суд тиббий ташхисига кўра, марҳумларнинг ўлими номаълум этиологияли заҳарланишдан келиб чиққан.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят ишини қўзғатилган. Ҳозирда тергов харакатлари олиб борилмокда.

Маълумот учун, Инесса Паперная Россиянинг “Лента” нашри журналисти ҳисобланади. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, 20 октябр куни унга почта жўнатмаси келган. Меҳмонхона ходимлари аёл ётган хонага қўнғироқ қилишганда ҳеч ким жавоб бермаган. Шундан сўнг ходимлар хонага киришган ва у ерда Инесса ва Максимнинг жонсиз танасига дуч келишган.

Мавзуга оид