Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Кўп кайф қилиб юборганман” — 3 яшар боланинг қотили ўша куни “глюк”да бўлганини айтди
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида ўзи билан яшаб келган аёлнинг 3 ёшли фарзандини ваҳшийларча ўлдирган гиёҳванд эркак устидан суд давом этмоқда. Иккинчи суд мажлисида судланувчи ва гувоҳлар кўрсатма берди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Биринчи суд мажлисидан репортаж билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Иккинчи суд мажлисида сўз олган судланувчи жабрланувчи аёл билан бир йилдан буён бирга яшаб келгани, улар ўртасида фақат шаръий никоҳ борлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, психотроп ва гиёҳванд моддаларни ёшлигидан бери истеъмол қилиб келган.
“Дориларни ёшлигимдан бери қабул қилиб келаман. Уларни кўчадан, интернет орқали олардим. Ўша куни “глюк”да бўлганман. Воқеани эслай олмайман. Кўп кайф қилиб юборганман”, дейди судланувчи.
У қилган ишидан пушаймонлиги айтиб, суддан кечиришни сўради.
Судланувчининг адвокати ҳимояси остидаги шахснинг кўрсатмаларига изоҳ бериб, жумладан, “глюк” нималигини суд иштирокчиларига тушунтириб берди.
“У охирги 5-6 кунда наркотик ва психотроп моддаларни кўп миқдорда истеъмол қилган. “Глюк” – ичимга жин кириб қолди, дегани. “Бола кўзимга дажжол бўлиб кўринди, мана шу наркотик тасирида. Ичимга жин кириб, болани ўлдиришни буюрди” деяпти”, – дейди судланувчининг ҳимоячиси.
Суд ишни кўриб чиқишда 25 ноябргача танаффус эълон қилди.
Мавзуга оид

09:49 / 30.07.2025
Самарқандда 34 ёшли хонанда аёл эри томонидан ўлдириб кетилди

19:22 / 25.07.2025
Конибодомдаги серияли қотилликлар бўйича тўрт киши умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

18:18 / 21.07.2025
Сурхондарёдаги бозорда сотувчи бир гуруҳ шахслар томонидан пичоқлаб ўлдирилди

15:48 / 13.07.2025