Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Сенати Исроилга қурол етказиб беришни блоклашни рад этди
Исроилга АҚШнинг айрим қуролларини етказиб беришни тақиқловчи резолюциялар муаллифи Берни Сандерснинг фикрича, Исроил Ғазо секторида инсон ҳуқуқларини бузмоқда.

Фото: Reuters
20 ноябр, чоршанба куни АҚШ Сенати кўпчилик овоз билан АҚШнинг айрим қурол-яроғ тизимларини Исроилга етказиб беришга тўсқинлик қилувчи учта резолюцияни рад этди. Бу ҳақда dpa агентлиги ва The Hill интернет нашри хабар берди.
Аниқлик киритилишича, резолюциялар танк қуроллари ва гранатомётлар учун баъзи ўқ-дорилар, шунингдек, бомбаларни бошқариш мосламаларига тегишли. Ҳужжатлар муаллифлари АҚШ президенти Жо Байденнинг Исроилга нисбатан сиёсатини маъқулламайдиган демократлар гуруҳи ва уларнинг иттифоқчиси, мустақил сенатор Берни Сандерс эди.
The Hill таъкидлаганидек, Сандерс резолюциялар «Ғазо сектори ва Ливанда тинч аҳолига нисбатан ҳалокатли оқибатларга олиб келган ҳужумкор қуролларга» қарши қаратилганлигини таъкидлади. Сенаторнинг айтишича, чекловлар Исроилнинг ҳужумлардан ўзини ҳимоя қилиш қобилиятига таъсир қилмайди, бироқ унинг таклифларига қарши чиққан қонун чиқарувчилар бунга рози эмас.
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича олий вакили Жозеп Боррел Европа Иттифоқига аъзо давлатларга Исроил билан мунтазам сиёсий мулоқотни тўхтатишни таклиф қилмоқда. Бунга асос сифатида мустақил халқаро ташкилотларнинг илгари эълон қилинган ҳисоботларида Исроил инсон ҳуқуқлари ва халқаро гуманитар қонунларни бузаётгани таъкидланган, деди Европа Иттифоқининг Брюсселдаги вакиллари 13 ноябр куни кечқурун dpa'га.
Агентлик, шунингдек, ЕИ бош дипломатининг оғзаки эълон қилган ташаббуси ЕИга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг 18 ноябр куни бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишида муҳокама қилинишини маълум қилди. Исроил билан сиёсий мулоқот 2000 йилда тузилган Ассоциация шартномаси деб аталадиган ҳужжат билан тартибга солинади. Унда бошқа нарсалар қатори, томонлар ўртасидаги муносабатлар инсон ҳуқуқлари ва демократия тамойилларига ҳурматга асосланганлиги белгилаб қўйилган.
Тавсия этамиз
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Уруш нима бўляпти?
Жаҳон | 19:26 / 07.08.2025
Ўзбекистонда тонировка учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:45 / 07.08.2025
Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган шахс ушланди
Жамият | 14:43 / 05.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Афғонлар депортацияси, Тожикистонга ёрдам, АЭС ва матбуотга таъсирнинг қирқилиши – МО ҳафта ичида
Жаҳон | 12:14
-
🔴 LIVE: 15 август, Аляска. Катта учрашувдан кутилмалар
Жаҳон | 11:22
-
Путин Донбасс эвазига Украинада ўт очишни тўхтатишини айтган. Зеленский жавоб қайтарди
Жаҳон | 10:17
-
Sea Breeze'га рухсат, чорасиз мактаблар ва ёпиқ бюджет — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 10:00
Мавзуга оид

10:17
Путин Донбасс эвазига Украинада ўт очишни тўхтатишини айтган. Зеленский жавоб қайтарди

22:29 / 09.08.2025
Украина ва Европа ўз тинчлик режасини тақдим этди – WSJ

20:36 / 09.08.2025
Эрон Зангезур йўлагини АҚШ назоратига ўтказмасликка ваъда берди

17:39 / 09.08.2025