“Оилавий тадбиркорлик” дастуридаги маблағлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Дала четини самарали ишлатган фермерларга тадбиркорлар рейтингини ҳисоблашда қўшимча балл берилади, ички фитосанитар сертификати бир йил давомида бепул берилади. Фермерларга барча ерлари учун ер солиғини икки йилга бўлиб тўлашга рухсат берилади.
“Оилавий тадбиркорлик” дастуридаги 100 миллион сўмгача бўлган маблағлар соддалаштирилган тартибда ажратилади.
Шу билан бирга, дала чети ҳисоби, нима маҳсулот етиштирилгани ва қанча маҳсулот олингани “e-Фито” портали орқали назорат қилиб борилади.
Шунингдек, ҳар бир маҳаллада камида 100 тадан хонадонга лимон, узум кўчати тарқатиш, кўчалар ва кўп қаватли уйлар атрофида аҳолининг ташаббуслари асосида камида 10 миллион туп узум экиш муҳимлиги таъкидланди.
Сайхунобод тажрибаси асосида 164 та қишлоқ туманларининг 4 тадан маҳалласига минитехника берилиши белгиланди. Ким минитракторда хизмат кўрсатса, ўзини ўзи банд қилган бўлади ва уларга мамлакатда чиқадиган техника учун 30 миллион сўмгача гаровсиз маблағ берилади.
Мавзуга оид

16:17 / 03.05.2025
Тошкентда рухсатсиз ўрнатилган реклама, баннер ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда

16:23 / 30.04.2025
Турагентлик фаолияти учун лицензия талаби бекор қилинади

14:26 / 29.04.2025
Солиқ кодексига тадбиркорларни қўллашга қаратилган қўшимчалар киритилмоқда

10:20 / 23.04.2025