Германия «Шимолий оқим»ни портлатишда гумон қилинаётганларнинг шахсини аниқлади
Улар икки нафар экани айтилмоқда, бироқ исми шарифи маълум қилинмади.

Фото: AFP
Германия бош прокурори Йенс Роммел «Шимолий оқим» ва «Шимолий оқим 2» газ қувурларини портлатишда гумон қилинаётган икки нафар шахснинг кимлиги аниқланганини маълум қилди. Бироқ, у гумондорларнинг исмини айтмади.
Роммелнинг қайд этишича, департамент бошқа айбланувчиларнинг шахсини, жиноят сабабларини ва операция устидан бошқа давлатнинг эҳтимолий назоратини аниқлашда давом этмоқда. Шу билан бирга, Украинанинг газ қувурларидаги портлашларга алоқадорлиги ҳақидаги саволга жавобан бош прокурор «Шимолий оқим» қувурига етказилган зарар фактини текшираётганини айтди.
«Шу тарзда ҳар қандай сиёсий келишувлардан қатъи назар, маҳаллий иқтисодиёт ва жамиятни беқарорлаштиришга қаратилган, мамлакатимизнинг энергия тежаш тизимига жиддий ҳужум қилинди», деди Роммел.
«Шимолий оқим» қувуридаги портлаш 2022 йил сентябр ойида содир бўлди. Дастлаб тергов Германия, Швеция ва Дания томонидан олиб борилди, бироқ охирги икки давлат 2024 йил февралида терговни тўхтатди. Август ойида Германия Бош прокуратураси Украина фуқароси, шўнғиш бўйича инструктор Владимир Журавлёвни ҳибсга олиш бўйича ордер берди. 27 ноябр куни Die Welt газетаси газ қувурларини портлатиш учун камида олтита бомба жойлаштирилгани ҳақида хабар қилди.
Мавзуга оид

13:07
Келлог: АҚШ Украинада Европа кучларини жойлаштиришни муҳокама қилмоқда

12:23
Песков: Россия делегацияси музокаралар учун 15 май куни Истанбулга боради

12:15
Эммануэл Макрон: Париж Украина армиясини кучайтиришда давом этади

20:52 / 13.05.2025