Андижон ва Навоийда ноқонуний ер сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
Ҳар икки ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Прокуратура департаменти
Андижон ва Навоий вилоятларида ноқонуний тарзда ер сотмоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департаментнинг Улуғнор тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда “С.Ё.” МЧЖ раҳбари Х.М. фуқаро М.А.нинг ишончига кириб, МЧЖга Улуғнор тумани “Кичик саноат зонаси” ҳудудидан ажратилган 40 сотих ерни танишлари ёрдамида 100 000 доллар эвазига унинг номига расмийлаштириб олиб беришини айтиб, олдиндан 50 000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Нурота тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Нуротатумангаз” бўлими собиқ раҳбари Ш.И. фуқаро С.Н.нинг ишончига кириб, унга газ таъминоти бўлими ҳудудидаги 3 сотих ерни олиб бериши эвазига 1 000 доллар ва 79 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

21:57 / 26.04.2025
2024 йилнинг энг очиқ ва энг ёпиқ давлат ташкилотлари маълум қилинди

07:35 / 26.04.2025
Жиззахда 40 сотих ерни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

11:58 / 25.04.2025
“Эфирда узилиш ва қотиш бўлган” – Самарқанд ва Андижондаги аттестация жараёнлари юзасидан муносабат билдирилди

19:52 / 24.04.2025