6 кгдан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини сақлаётган шахслар аниқланди
Хоразм вилоятида ўтказилган қатор тезкор тадбирлар давомида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Фото: Божхона қўмитаси
Божхона қўмитаси хабарига кўра, Хива туманида олдиндан кузатувга олинган шахснинг хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, 1,8 кгдан зиёд оғирликдаги марихуана яширинча сақланаётгани аниқланди.
Шунингдек, Хонқа туманида шубҳа остига олинган шахснинг хонадони кўздан кечирилганида, хонадон чордоғида 2 кгдан зиёд марихуана сақланаётгани фош бўлди.
Хива туманида олдиндан кузатувга олинган шахснинг уйида 2,6 кгдан зиёд марихуана ҳамда 3,7 грамм “гашиш” борлиги аниқланди.
Барча ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилди.
Мавзуга оид

18:42 / 02.05.2025
Президент Урганчда Касбий кўникмалар минтақавий марказини бориб кўрди

16:15 / 02.05.2025
Хоразмда 2025 йилда 7 минг хонадонли 200 та кўп қаватли уй қурилади

15:29 / 02.05.2025
Президент Хоразмда арзон автомобил ишлаб чиқариш бошланишини айтди

22:15 / 01.05.2025