Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туман Ўзбекистондаги учта аэропорт фаолиятини чеклаб қўйди
Нукус, Урганч ва Фарғона аэропортларини эрта тонгдан қуюқ туман қоплади. Аэропортларда ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ҳаво кемаларини қабул қилиш ва учирилишига вақтинчалик чекловлар жорий этилди.

Фото: Uzbekistan Airports
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Санкт-Петербург – Урганч йўналиши бўйича HY-9638 рейси самолёти соат 06:04 да Бухородаги муқобил аэродромга қўнди. Тошкент – Урганч/Урганч – Тошкент йўналиши бўйича HY-51/52 рейслари ҳам кечиктирилди. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт Тошкентдан Урганчга соат 12:00 га, қайтиш рейси эса соат 14:15 га кўчирилди.
Шунингдек, Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент — Нукус йўналиши бўйича HY-11 рейси ҳам Нукусдаги туман сабаб маҳаллий вақт билан соат 11:30 га қолдирилди.
Фарғона аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли самолётларни қабул қилишга чекловлар жорий этилганди. Silk Avia авиакомпаниясининг Тошкент — Фарғона йўналишидаги US-401 рейси маҳаллий вақт билан соат 11:20 га кўчирилди. Фарғона аэропорти самолётларни учиришга одатдаги режимда ишламоқда.
Бироз ўтиб Фарғона халқаро аэропортида самолётларни қабул қилишга жорий этилган чекловлар олинди. Аэропорт одатий режимда ишламоқда.
Мавзуга оид

12:00 / 02.08.2025
Тошкент вилоятида қуриладиган аэропорт қандай бўлади?

19:19 / 01.08.2025
Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт қурилади

14:59 / 14.07.2025
Лондондаги "Саутенд" аэропорти самолёт фалокатидан кейин ёпилди

18:03 / 09.07.2025