Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқ артисти Женисбек Пиязовга қисқа вақтда белгиланган 4 та жарима бўйича изоҳ берилди
Изоҳда айтилишича, Халқ артисти Бўстонлиқ туманига олиб борувчи йўлда тезликни оширган ва шу жараёнда турли радарлар қоидабузарликларни қайд этган.

Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Халқ артисти Женисбек Пиязов томонидан йўлланган видео мурожаат эълон қилинди.
Унда артист Тошкент вилоятидаги йўлларнинг бирида машинаси билан ҳаракатланаётганида қисқа вақтда битта мултирадар машинасига кетма-кет жарима ёзганини айтган. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати муносабат билдирди.
Муносабатда ёзилишича, Женисбек Пиязовга тегишли машина Бўстонлиқ туманига олиб борувчи йўлнинг 45 ва 50 километрларидаги қўзғалмас устунга ўрнатилган стационар радарлар орқали ва ушбу йўлнинг 24 ва 31 километрларида хизмат олиб бораётган 2 та мобил комплексли (турли хил автомобилларга ўрнатилган) радарлар орқали тезликни ошириб ҳаракатланганлиги қайд этилган.
Шу сабабли қонунларда белгиланган тартибда ҳар бир содир этилган ҳуқуқбузарлик учун алоҳида жарима қарорлари чиқарилган.
“Ҳурматли фуқоролар, шу сабабли автомобиль йўлларида тезлик меъёрларига амал қилишингиз талаб этилади. Зеро тезлик меъёрларига амал қилмаслик инсонлар соғлиғи ва ҳаётига зиён етишига сабаб бўлиши мумкин”, дейилади хабарда.
Женисбек Пиязов ўз мурожаатида жаримага тортиш ҳақидаги электрон тарздаги маъмурий баённомани кўрсатади. Унда артист соатига 130 км тезликда ҳаракатлангани қайд этилган.
Мавзуга оид

07:31 / 02.08.2025
Путин экстремистик материалларни қидирганлик учун жарима жорий қилди

21:12 / 30.07.2025
Сув олиш тартибини бузганлик учун юридик шахсларга жарималар белгиланди

08:23 / 24.07.2025
Россия думаси «экстремистик материаллар»ни қидирганлик учун жарималарни тасдиқлади

17:34 / 17.07.2025