Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқдарё сув омборида ёриқлар пайдо бўлгани рад этилди. Ёлғон хабар тарқатган икки фуқаро жаримага тортилган
Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида жойлашган Оқдарё сув омборида ёриқлар пайдо бўлгани ва сув сатҳи меъёрдан ошиб кетгани ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади. Аслида сув омборида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилган. Буни видеога олиб, ёлғон хабар тарқатган 2 кишига 7,5 млн сўмдан жарима жазоси тайинланди.

Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Иштихон туманидаги Оқдарё сув омборида ёриқлар пайдо бўлгани ҳақидаги видеолавҳа тарқалди. Туман ҳокимлиги ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Ҳокимликка кўра, сув омборида ҳеч қандай носозликлар ёки хавфли ҳолат юзага келмаган. Сув сатҳи меъёрий даражада бўлиб, дамба ва унга тегишли инфратузилмалар барқарор ҳолатда ишламоқда. Барча объектлар доимий равишда мутахассислар томонидан назорат қилиняпти.
“Оқдарё сув омбори стратегик аҳамиятга эга иншоот сифатида қонунчиликка мувофиқ равишда техник кўрикдан ўтказилиб, унинг хавфсизлиги тўлиқ таъминланган”, дейилади ҳокимлик муносабатида.
Тармоқларда тарқалган видеолавҳани икки фуқаро тасвирга олиб, тарқатгани маълум бўлди. Суд қарори билан уларга маъмурий жарима жазоси қўлланди.
Қарорда келтирилишича, Иштихон туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган Ж.Ҳ. ҳамда Каттақўрғон туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган М.П. 2025 йил 10 январ куни сув омборининг жанубий-ғарбий қисми қирғоғида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилаётганини ўзларининг телефонларига тасвирга олишган. Сўнгра уни “Мана Иштихон тумани сув омборида сув тошиб кетишига оз қолди, сув омборам кетай деди” дея тарқатишган.
Ҳар икки шахс суд қарори билан МЖтКнинг 202-2-моддаси (ёлғон ахборот тарқатиш) 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган. Уларнинг ҳар бирига БҲМнинг 20 баравари миқдорида (7,5 млн сўмдан) жарима жазоси тайинланган.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

22:37 / 08.08.2025
«Тўйга тайёрлаган қизим эди» – Оҳангарон сув омборида юз берган фожиа ҳақида репортаж

14:06 / 06.08.2025
Оҳангаронда уч қиз сув омборига чўкиб кетди

18:58 / 03.03.2025
Қашқадарёда Қизилсув сув омбори таъмирлаш мақсадида қуритилди

16:54 / 14.01.2025