Тошкент вилоятида қайнона-келин жанжали сабаб чақалоқ аъзолари куйди
Болага зарур тиббий муолажалар кўрсатилгани таъкидланмоқда.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Тошкент вилоятида қайнона-келин жанжали чақалоқ аъзоларининг куйиши билан тугади. Бу ҳақда Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова хабар берди.
Қайд қилинишича, 27 январ куни Тошкент вилояти, Тошкент туманида истиқомат қилувчи X.M. (1999 йилда туғилган аёл) қайнонаси М.Х (1966 йилда туғилган) билан жанжаллашган. Шунда аёл келинига қарата ичида иссиқ сув бўлган термосни отган, оқибатда она қўлида бўлган 23 кунлик чақалоқнинг оёқ ва қўл қисми куйган. Болага зарур тиббий муолажалар кўрсатилгани таъкидланмоқда.
Тошкент тумани ИИБ томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Шунингдек, низо давом этишининг олдини олиш мақсадида келинга бир ой муддатга ҳимоя ордери тақдим этилиб, қўйилган чекловлар оила аъзоларига тушунтирилган.
Мавзуга оид

16:29 / 13.06.2025
Тошкентдан хорижга бир неча авиарейслар бекор қилинди

09:17 / 13.06.2025
Эрон ҳаво ҳудуди ёпилиши туфайли айрим рейслар Тошкентдаги аэродромга йўналтирилди

12:34 / 12.06.2025
Ҳукумат қарори: Пропискаси йўқлар Тошкентда таксичилик қилолмайди

11:05 / 12.06.2025