Бухорода Cobalt ЙПХ ходимини уриб кетди
Жондор туманида ҳайдовчи машинани ЙПХ ходими устига ҳайдаган. Ходим шифохонага ётқизилган, ҳайдовчи ҳибсга олинган.

Фото: Видеодан кадр
Бухорода ҳайдовчи Cobalt машинасда ЙПХ ходимини уриб юборди. Ҳолат 28 январ куни Жондор тумани марказида содир бўлган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода ЙПХнинг икки нафар ходими иккинчи йўлакда тўхтаб турган автомобил ёнида тургани, кейин автомобил кескин ҳаракат билан улардан бирининг устига юргани, акс этган.
Kun.uz’га маълум қилинишича, инспектор қоидани бузиб бошқа машиналарга халақит бериб турган Cobalt ҳайдовчисига нотўғри тўхтаб тургани учун жарима ёзишини айтган. 45 ёшли ҳайдовчи эса ходимнинг қонуний талабини бажармасдан машинаси билан уни уриб юбориб, кейин ҳаракатдаги Matiz’га бориб урилган.
ЙПХ ходими тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Ўзбекистон бош прокуратураси матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар беришича, Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи ҳибсга олинган.
Мавзуга оид

20:44 / 25.04.2025
Ўзбекистонда йил бошидан буён 170 дан ортиқ киши ЙТҲ содир этгани учун қамалди

11:17 / 25.04.2025
Самарқандда пиёдалар йўлакчасидаги ҳодиса оқибатида бир киши вафот этган

10:29 / 25.04.2025
Самарқандда Lacetti пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган ўнга яқин кишини уриб кетди

08:35 / 25.04.2025