Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинага биринчи «Mirage 2000» қирувчи самолёти етказилди
Франциянинг ҳарбий техникасини бир неча ой давомида ушбу мамлакатда тайёргарликдан ўтган украиналик учувчилар бошқаради.

Фото: Reuters
Франция мудофаа вазири Себастян Лекорню Украинага биринчи «Mirage 2000» қирувчи самолёти етказилганини маълум қилди. Уни Францияда бир неча ой давомида тайёргарликдан ўтган украиналик учувчилар бошқаради.
Самолёт модернизация қилинган: замонавий ускуналар, шу жумладан янги радиоэлектрон уруш тизимлари ва «ҳаво-ер» ракеталари билан жиҳозланган.
2024 йил июнь ойида Франция президенти Эммануэл Макрон «Mirage 2000-5» қирувчи самолётларини Украинага беришга тайёрлигини маълум қилди, бироқ, уларнинг сонини айтмади.
La Tribune нашрида эълон қилинган маълумотларга кўра, таъминот ҳажми чекланган. Франция кўпи билан олтита қирувчи самолётни ажратиши мумкин, чунки мавжуд бўлган 26 самолётдан 20 таси фаол эскадроннинг бир қисми. Самолётлар сонини кўпайтириш учун бошқа мамлакатларни жалб қилиш режалаштирилган эди, Украинага бериладиган «миражларнинг» умумий сони ўн иккидан ошмаслиги керак.
Украиналик ҳарбий эксперт Александр Коваленко The Insider нашрига берган шарҳида «Mirage 2000-5» самолётларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш муайян қийинчиликлар билан боғлиқ бўлишини, бироқ ўз хусусиятларига кўра улар Американинг F-16 ва Украинанинг Су-24 самолётларидан устун эканини таъкидлади.
Мавзуга оид

23:47 / 17.07.2025
Зеленский Трамп билан «мега келишув»ни муҳокама қилаётганини айтди

19:39 / 17.07.2025
Украинада янги ҳукумат таркиби тасдиқланди

13:40 / 17.07.2025
Германия Мудофаа вазирлиги Украинага Patriot юборилганини тасдиқлай олмади

12:02 / 17.07.2025