Саудия Арабистони фаластинликларнинг кўчирилишига қарши
Қироллик расмийлари Фаластин халқи ўз ерларига бўлган ҳуқуққа эга эканлигини тасдиқламоқда.

Фото: Anadolu Agency
Саудия Арабистони ҳукумати фаластинликларнинг ўз ерларидан кўчирилиши ҳақидаги баёнотларни қабул қилиб бўлмас деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Al-Jazeera нашрига таяниб Interfax хабар берди.
«Қироллик расмийлари Фаластин халқи ўз ерларига бўлган ҳуқуққа эга эканлигини тасдиқлайди, улар золим исроиллик ишғолчилар хоҳлаган вақтда чиқариб юборилиши мумкин бўлган босқинчи ёки муҳожир эмас», деб Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) баёнотидан иқтибос келтирди телеканал.
Аввалроқ Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Саудия Арабистони ўз ҳудудида Фаластин давлатини яратишга қодир эканини айтган эди.
Ўз навбатида, Саудия Арабистони ТИВ бундай баёнотлар «эътиборни исроиллик босқинчиларнинг Ғазо секторидаги фаластинлик биродарларига қарши содир этаётган узлуксиз жиноятларидан чалғитишга қаратилганини» таъкидлади.
Бундан ташқари, Иордания Ташқи ишлар вазирлиги Нетаняҳу сўзларини қоралаб, уларни халқаро ҳуқуқнинг бузилиши деб атади ва Саудия Арабистонини қатъий қўллаб-қувватлашини билдирди.
АҚШ президенти Доналд Трамп жанглар тугагач, Вашингтон Ғазо секторини назоратга олиши кераклигини айтди. Аввалроқ у ғазоликларни Миср ва Иордания ёки бошқа араб мамлакатларига кўчириш кераклигини айтган эди.
Мавзуга оид

19:09 / 26.04.2025
Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида ўзбекистонликларга электрон виза беришни тўхтатиб қўйди

13:54 / 26.04.2025
Ғарбий соҳилдаги қувғинлар, Фаластин учун курашаётган Ҳарвард ва портлатилган рус генерали — кун дайжести

13:55 / 25.04.2025
Очликка рўпара бўлган Ғазо, санкциялардан халос бўлишга уринаётган Сурия ва Россиянинг Қирғизистонга таҳдиди — кун дайжести

07:32 / 25.04.2025