2025 йилда шифокор қабулига навбат тўлиқ электрон шаклга ўтказилади
Ўзбекистонда 2025 йилда шифокор қабулига навбат тўлиқ электрон шаклга ўтказилади, стоматология хусусий секторга берилади.

Фото: ССВ
2025 йилга мўлжалланган давлат дастурига мувофиқ, тиббиётнинг бирламчи бўғинини босқичма-босқич трансформация қилиш кўзда тутилган.
Оилавий поликлиникалар, оилавий шифокорлик пунктлари ва маҳалла тиббиёт пунктларида аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатишнинг самарали тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Кўп тармоқли марказий поликлиникалар фаолияти марказий шифохоналарнинг маслаҳат диагностика поликлиникаси сифатида йўлга қўйилади.
Марказлашган лабораториялар ташкил этиш, шифокор қабулига навбатни тўлиқ электрон шаклга ўтказиш, шунингдек, давлат томонидан санитария-гигиена нормаларига риоя этилиши устидан назорат кучайтирилган ҳолда стоматология хизматини аутсорсинг асосида хусусий секторга бериш — бошқа чоралар қаторида.
Жорий йилда, шунингдек, вилоят даражасидаги ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи тиббиёт муассасаларини зарур ўрин-жойларни (койка) яратган ҳолда бошқарув, молия ва ташкилий жиҳатдан замонавий кўп тармоқли клиникалар шаклида қайта ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.
Мавзуга оид

21:45 / 16.04.2025
Германияда шифокор 15 нафар беморни ўлдирганликда гумонланмоқда

17:29 / 14.04.2025
“Бемор 12 соат қаровсиз қолган” – тележурналист Рамина Ягафарова ўлими бўйича икки шифокор жиноий жазога тортилди

22:59 / 07.04.2025
Ҳиндистонда сохта кардиожарроҳ 15 кишини операция қилди. Камида етти бемор вафот этди

15:21 / 29.03.2025