Январда аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси маълум қилинди
Марказий банк январ ойи учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан сезилган инфляция даражаси бўйича маълумот берди.

Фото: Kun.uz
Ўтказилган сўровлар натижасига кўра, январ ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси ўтган ойдаги даражасида сақланиб қолиб, 14,7 фоизни ташкил этди. Келгусида нархларга оширувчи босим кўрсатиши мумкин бўлган асосий омиллар сифатида коммунал хизматлар қимматлашиши, валюта курси ўзгариши, транспорт харажатларининг ошиши ҳамда нархларнинг сунъий оширилишини таъкидлаган аҳоли респондентлари улуши камайган.
Шунингдек, аҳоли томонидан юқори сезилган инфляция даражаси давлат ташкилоти ва тиббиёт соҳалари вакиллари томонидан билдирилган бўлса, нисбатан паст сезилган инфляция маиший хизмат соҳаси вакиллари томонидан қайд этилди.
Тадбиркорлар юқори инфляцион кутилмалари таълим соҳасида фаолият олиб борадиган корхоналар томонидан қайд этилган бўлса, келгусида нархлар шаклланиши бўйича нисбатан паст кутилмалар ахборот технологиялари соҳасида кузатилган.
Аҳоли томонидан инфляцион кутилмаларнинг юқори кўрсаткичи Сирдарё вилоятида кузатилган, нисбатан паст инфляцион кутилмалар Навоий вилоятида яшовчи аҳоли томонидан қайд этилган. Даромадсиз ҳамда даромадлари 5 миллион сўмдан юқори бўлган аҳолининг сезилган инфляция даражаси нисбатан юқори шаклланди.
Мавзуга оид

21:15 / 01.05.2025
Маҳаллий авиарейсларда чипталар охирги уч ойда 1,7 баробарга қимматлади

10:45 / 01.05.2025
Ўзбекистонда апрел ойида инфляция 0,7 фоизни ташкил этди

20:43 / 30.04.2025
Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

12:24 / 24.04.2025