Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 1,8 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилган майнинг ферма аниқланди
Оилавий корхона раҳбари уста билан биргаликда мебел цехини тармоққа улаб, ноқонуний майнинг билан шуғулланиб келган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамен
Самарқандда ноқонуний майнинг фаолияти билан шуғулланувчи шахслар томонидан энергия ресурсларни талон-торож қилинишини фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, Самарқанд шаҳридаги «С.М.» оилавий корхонаси раҳбари А.И. ва корхонага қарашли мебел цехи устаси А.Н. цехни ўзбошимчалик билан тармоққа улаб, майнинг билан шуғулланиб келгани аниқланган.
Натижада, улар жами 1,8 миллиард сўмлик электр энергияси ўғирланган.
Мазкур ҳолат юзасидан И.А. ва А.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабр ойида Самарқанд вилояти Иштихон туманида 28 миллиард сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланган эди. Оилавий корхонага қарашли бино ён қисмида жойлашган ертўлада 89 та майнинг қурилмасини электр ҳисоблагичдан ташқари тармоққа тўғридан тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келинган.
Мавзуга оид

14:28 / 31.07.2025
Тошкентдан Самарқанд ва Андижонга пулли йўллар қурилиши 2026 йилда бошланиши мумкин

21:50 / 30.07.2025
Самарқандда 1 миллиард 200 миллион долларлик 14 та янги лойиҳа шакллантирилди

15:32 / 30.07.2025
“Самарқандда болалар дам оладиган жой йўқ” — Адиз Бобоев янги парклар ташкил этишни буюрди

09:49 / 30.07.2025