Наманганда Lacetti уриб юборган 11 ёшли қиз ҳалок бўлди
Уйчи туманида юқори тезликда ҳаракатланган Lacetti йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган қизни уриб юборди. Жабрланувчи олган оғир тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этди.
Наманган вилояти Уйчи туманида 22 феврал куни Lacetti транспорт воситаси вояга етмаган пиёдани уриб юборди. Вилоят ЙҲХБнинг маълум қилишича, жабрланувчи шифохонада вафот этган.
Ҳолат соат 15:10 атрофида Яккатут маҳалласидан ўтган D-109 автомобил йўлида содир бўлган. Юқори тезликда ҳаракатланган Lacetti йўлнинг белгиланмаган қисмидан югуриб ўтаётган 11 ёшни қизни уриб юборган.
Ҳодиса оқибатида пиёда оғир тан жароҳати билан шифохонада вафот этган.
ЙТҲ юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Вилоят ЙҲХБ мактабларда ота-оналар иштирокида ЙТҲ юзасидан профилактика тадбирларини ўтказган. Йиғилишларда ота-оналарнинг хушёрлигини ошириш учун вилоятда болалар иштирокида юз берган аянчли автоҳалокатлар акс этган махсус филм қўйиб берилган.
Эслатиб ўтамиз, 11 феврал куни Наманган шаҳрида давлат рақамисиз бўлган қора Gentra русумли автомобил пиёдани уриб қочиб кетганди. ЙТҲ оқибатида жабрланувчи ҳалок бўлган, транспорт воситаси ҳайдовчиси эса 12 феврал куни қўлга олинган.
Мавзуга оид

20:44 / 25.04.2025
Ўзбекистонда йил бошидан буён 170 дан ортиқ киши ЙТҲ содир этгани учун қамалди

11:17 / 25.04.2025
Самарқандда пиёдалар йўлакчасидаги ҳодиса оқибатида бир киши вафот этган

10:29 / 25.04.2025
Самарқандда Lacetti пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган ўнга яқин кишини уриб кетди

08:35 / 25.04.2025