Тошкентдаги сотув офисларидан бири ёниб кетди
Тармоқларда Чилонзор туманидаги Do‘mbirobod city турар жой мажмуасининг сотув офисида ёнғин содир бўлаётгани акс этган видеолар тарқалди. Тошкент шаҳри ФВБга кўра, ёнғин ярим соатда ўчирилган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги Do‘mbirobod city турар жой мажмуасининг сотув офисида ёнғин содир бўлгани айтилган хабарлар тарқалди.
Пойтахт ФВБ матбуот хизматининг хабар қилишича, 26 феврал куни соат 02:18 да Тирсакобод маҳалласида қурилиш олиб борилаётган бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар тушган.
Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 02:21 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:46 да қуршаб олинган ва соат 02:54 да ўчирилган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, дейилади хабарда.
Мавзуга оид

11:33 / 23.06.2025
Ўзбекистонда 1 июлдан уй сотиб олишда эскроу тизими жорий этилади

12:30 / 08.06.2025
Тошкентдаги маҳалла ичида 5 қаватли меҳмонхона қурилиши мумкин. Аҳоли бунга қарши чиқмоқда

17:07 / 05.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат

00:44 / 04.06.2025