Ўзбекистон | 10:06 / 04.03.2025
3520
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги мактабда стадион панжаралари қулаб тушди

Тошкентдаги мактабларнинг бирида футбол майдони панжаралари қулаб тушгани ҳақида хабар берилди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумот тақдим этди. 

Фото: Видеодан кадр

Шайхонтоҳур туманидаги 324-сонли умумтаълим мактаби орқа томонида 2020 йилда сунъий қопламали футбол майдони қурилган бўлиб, унинг атрофи симтўрли панжаралар билан ўралган

2025 йил 26 феврал куни ёғган қор натижасида футбол майдони панжара ва устунлари ағдарилган. Ҳеч кимга зарар етмагани ва тан жароҳати олмагани аниқланди. Ҳозирда мазкур таълим муассасаси сунъий қопламали футбол майдони атрофида юзага келган муаммони бартараф этиш ишлари бошлаб юборилган.

Ҳозирги кунда лойиҳа меъёрларига риоя этилиши батафсил текширилмоқда, шунингдек, пудратчи ташкилот бажарган ишлар таҳлил қилинмоқда. 

Текширув якунига кўра, масъул шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.

Мавзуга оид