Янгийўлда кўприкнинг бир қисми ўпирилди
Кўприк тегишли ташкилотлар ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан назоратга олинган бўлиб, ҳаракат иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланиш чоралари кўрилган.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ
8 март куни Тошкент вилояти, Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган D022 «Нурафшон — Оққўрғон — Янгийўл» автомобиль йўлининг 58 километрида жойлашган кўприкнинг бир қисми ўпирилиб тушди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар берди.
Қайд қилинишича, ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган.
Кўприк тегишли ташкилотлар ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан назоратга олинган бўлиб, ҳаракат иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланиш чоралари кўрилган.
Кўприкнинг қачон таъмирланиши ҳақида хабар берилмади.
Мавзуга оид

12:34
Ҳукумат қарори: Пропискаси йўқлар Тошкентда таксичилик қилолмайди

11:05
Қурилиш вазирлиги Тошкентда 110 мингта уй бузилиши бошлангани ҳақида тарқалган хабарларни рад этди

19:10 / 11.06.2025
Янгийўлда юк машинаси велосипедчи болани уриб кетди

13:07 / 11.06.2025