КХДР Сариқ денгиз томон баллистик ракеталар учирди
Бунга Сеул ва Вашингтон «Озодлик қалқони» номли ҳарбий ҳамкорликдаги ўқув машғулотларини бошлагани сабаб бўлмоқда.

Фото: AP
Шимолий Корея Сариқ денгиз томон бир нечта баллистик ракетани учирди. Бу Сеул ва Вашингтон «Озодлик қалқони» номли ҳарбий ўқувларни бошлаганидан бир неча соат ўтиб амалга оширилди, деб хабар беради Euronews.
Пхенян мазкур ўқув машғулотларини Корея яриморолидаги вазиятни кескинлаштирадиган «хавфли провокация» деб атамоқда.
Жанубий Корея Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси ракеталар КХДРнинг Хванхэ провинциясидан учирилганини маълум қилди. «Бизнинг қуролли кучларимиз огоҳлик ва кузатув чораларини кучайтирди, АҚШ билан ҳамкорликда тўлиқ шай ҳолатда турибди», — дейилади хабарда.
«Озодлик қалқони» ўқувлари қўмондонлик-штаб тайёргарликлари ва унга боғлиқ дала машғулотларини ўз ичига олиб, 20 март кунига қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, январ охирларида Ким Чен Ин КХДР ядровий қалқонини мустаҳкамлашни буюрганди. Унинг айтишича, ядровий материаллар ишлаб чиқариш режасини янада ошириш ва «мамлакатнинг ядровий қалқонини мустаҳкамлашда новаторлик натижаларига эришиш» керак.
Мавзуга оид

18:28
Путин КХДР ҳарбийлари Курск жангларида қатнашгани учун Ким Чен Инга миннатдорчилик билдирди

22:36 / 27.04.2025
Трамп Ким Чен Ин билан учрашувга тайёрланмоқда — Axios

10:16 / 27.04.2025
Россия Бош штаби Курск области тўла озод этилгани ҳақида ҳисобот берди

09:43 / 26.04.2025