Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Хитой элчиси билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси Мунира Аминова Хитой элчиси Юй Цзюнни қабул қилди.

Фото: "Дунё" АА
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда ўтган 2024 йилда икки давлат ўртасида самарали ва салмоқли ҳамкорлик амалга оширилгани таъкидланди.
Томонлар жорий йилда кун тартибида турган асосий масалалар ҳамда келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари, икки томонлама савдо-иқтисодий, таълим, грантлар ва ўзаро алмашинувларни муҳокама қилдилар.
Шунингдек, аёллар фаоллигини ошириш борасида Хитой Аёллар федерацияси билан ҳамкорликни кенгайтиришга, бу борада икки томонлама форум ва семинарлар ташкил этишга тайёр эканлиги маълум қилинди.
Мавзуга оид

17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди

16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади

17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди

23:16 / 01.04.2025