Жиззахда юк машинаси билан тўқнашган Matiz ҳайдовчиси ҳалок бўлди
Matiz ҳайдовчиси ҳаракат пайтида ухлаб қолган ва бошқарувни йўқотган. Бунинг оқибатида машина йўлнинг қайрилиб олиш жойидан қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, юк машинаси билан тўқнашган.

Фото: Видеодан кадр
Жиззахда инсон ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Бирламчи маълумотларга кўра, ЙТҲ бугун, 13 март куни соат 6:50 ларда халқаро аҳамиятга эга М-39 автомобил йўлининг Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган 980-километрида содир бўлган.
“Самарқанд-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган Matiz машинаси ҳайдовчиси бошқарув пайтида ухлаб қолган. Бунинг оқибатида машина йўлнинг қайрилиб олиш жойидан қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ҳамда юк машинаси билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида Matiz ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Олдинроқ Бойсунда ЙТҲ оқибатида 8 ёшли қиз ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

16:46
Сирдарёда 28 нафар болани олиб кетаётган Damas ҳайдовчисига чора кўрилди

08:56
Тошкентда Malibu-2 ва скутер тўқнашувида икки киши жароҳатланди

15:03 / 04.05.2025
Навоийда икки нафар ёшлар етакчиси ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

16:20 / 03.05.2025