Хоразм вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди
Полковник Абдумажид Шермуҳаммедов Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи бўлди. У тайинловга қадар Юнусобод тумани бўйича ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Фото: Хоразм вилояти ҳокимлиги
Хоразм вилояти ички ишлар бошқармасига янги бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Абдумажид Шермуҳаммедов Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият бошлади.
Полковник Абдумажид Шермуҳаммедов тайинловга қадар Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Бундан олдин полковник Равшан Султонхўжаев Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келганди.
У жорий йилнинг март ойи бошида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Мавзуга оид

18:42 / 02.05.2025
Президент Урганчда Касбий кўникмалар минтақавий марказини бориб кўрди

16:15 / 02.05.2025
Хоразмда 2025 йилда 7 минг хонадонли 200 та кўп қаватли уй қурилади

15:29 / 02.05.2025
Президент Хоразмда арзон автомобил ишлаб чиқариш бошланишини айтди

22:15 / 01.05.2025