Ўзбекистон | 10:30 / 17.03.2025
1984
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон фуқароларининг Словакияга меҳнат миграцияси ташкил этилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва Словакия элчиси миграцияси ва кадрлар тайёрлаш шароитларини яхшилашга қаратилган ҳамкорликни ривожлантиришни давом эттиришга келишиб олди.

Фото: "Дунё" АА

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Олим Абдуллаев Словакия элчиси Виктор Борецки билан учрашди.

ТИВ маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон фуқароларининг Словакияга меҳнат миграциясини ташкил этиш, ушбу соҳадаги қонунчилик базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Ўзбекистондан юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун Словакиядан мутахассисларни жалб этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар меҳнат миграцияси ва кадрлар тайёрлаш шароитларини яхшилашга қаратилган икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришни давом эттиришга келишиб олди.

Мавзуга оид