Наврўз байрамида Тошкентда автобус ва метро қандай тартибда ҳаракатланиши маълум қилинди
Хусусан, 21 ва 23 март кунлари автобуслар якшанба, 22 мартда шанба кунидаги жадвал асосида ҳаракатланади.

Фото: Kun.uz
Тошкентда байрам кунлари автобус саройларига бириктирилган автобус йўналишларининг фаолияти белгиланган тартибда ташкил этилади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» хабар берди.
Хусусан, 21- ва 23 март кунлари автобуслар якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида, 22 март куни эса шанба кунидаги жадвал асосида ҳаракатланади.
Компания байрам кунлари транспорт ҳаракати кўпайиши сабабли шахсий автомобилда ҳаракатланишдан воз кечиб, жамоат транспортидан фойдаланишни таклиф қилмоқда.
Шу билан бирга, Тошкент метрополитени метро йўналишларининг байрам кунларидаги фаолияти ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, 21-, 22 март кунларида метро поездлари ҳаракати шанба, 23 март куни эса, якшанба куни учун белгиланган жадвал асосида ҳаракатланади.
Аввалроқ Наврўз ва Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкент—Бухоро—Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» электропоезди ҳаракати йўлга қўйилиши тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид

00:43 / 25.04.2025
Японияда салкам 30 йил автобус бошқарган ҳайдовчи 7 доллар ўғирлагани учун ишдан бўшатилди

08:56 / 02.04.2025
Тошкентда айрим автобус йўналишлари ҳаракати ўзгаради

23:43 / 27.03.2025
Тошкентда айрим автобус йўналишларига ўзгартириш киритилди

09:10 / 23.03.2025