The Telegraph: Макрон Украинага БМТ тинчликпарвар кучларини юбориш имкониятини ўрганмоқда
Франция президенти ушбу мавзуни БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан муҳокама қилган.

Фото: AFP
Франция президенти Эммануэл Макрон Украинадаги потенциал тинчлик келишувини назорат қилиш учун БМТ миссиясидан фойдаланиш имкониятини ўрганиб чиқмоқда, деб хабар беради Британиянинг The Telegraph газетаси.
Макрон тинчликпарвар кучларни юбориш мавзусини БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан 20 март куни ўтказилган Европа кенгаши саммитида муҳокама қилган.
Нашр маълумотларига кўра, Макрон Украинага Европа қўшинлари киритилишининг муқобил вариантларини «фаол ўрганиб чиқмоқда» — бу режани олдинроқ Франция президенти Буюк Британия бош вазири Кир Стармер билан биргаликда ишлаб чиққанди.
The Telegraph’нинг қайд этишича, БМТ тинчликпарвар кучлари юборилишини Хавфсизлик Кенгаши маъқуллаши керак, аммо Россия ва эҳтимол, АҚШ бу таклифга қарши чиқиши мумкин.
Эммануэл Макрон ва Кир Стармер Украинада тинчликни ўрнатишга уринаётган НАТО ва Европа Иттифоқи давлатлари гуруҳи — «Тайёрлар коалицияси»га бошчилик қилмоқда. Ушбу гуруҳ Украинага Европа қўшинларини юбориш режасини ишлаб чиққан, аммо ҳозирча нечта давлат ўз ҳарбийларини юбориши ва уларнинг вазифаси нимадан иборат бўлиши аниқ эмас. Ўз навбатида Буюк Британия Украина ҳаво маконини ҳимоя қилиш учун қирувчи самолётлар юбориши мумкинлигини билдирган.
Россия вакиллари Украинада ҳар қандай НАТО қўшинларининг иштирокини «қабул қилиб бўлмаслигини» билдирган. Эммануэл Макрон эса фақат Украина, Россия эмас, ўз ҳудудини ким ҳимоя қилишини ҳал қилиши мумкинлигини таъкидлаган.
Тавсия этамиз
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Фридрих Мерц Германия канцлери этиб сайланиш учун етарли овоз тўпламади
Жаҳон | 17:12
-
Uklonʼда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!
Ўзбекистон | 17:00
-
Сурхондарёда руҳий хаста аёл 3 ёшли қизни пичоқлади
Жамият | 16:15
-
Тирик ва соғ-саломат: АҚШда 63 йил аввал бедарак йўқолган аёл топилди
Жаҳон | 15:58
Мавзуга оид

07:55
БМТ дунё етакчиларини Ғазо аҳолисини озиқ-овқат билан таъминлашга чақирди

13:10 / 05.05.2025
Самарқанд БМТнинг Давлат хизматлари форумини қабул қилади

21:18 / 30.04.2025
БМТ Ўзбекистон ташаббуси билан 29 апрелни Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни деб эълон қилди

20:46 / 29.04.2025