Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект кўргазмасига ташриф буюрди
Давлат раҳбарларига мазкур соҳалардаги илғор ечимлар ва инновацион ишланмалар ҳақида ахборот берилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев биргаликда Олмаотада «AlmatyFair.ai» рақамли технологиялар ва сунъий интеллект кўргазмасига ташриф буюрди.
Давлат раҳбарларига мазкур соҳалардаги илғор ечимлар ва инновацион ишланмалар ҳақида ахборот берилди.
Қозоғистон президенти ташаббуси билан ташкил этилган «Alem.ai» сунъий интеллект марказининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Alem.ai - сунъий интеллект соҳасида мутахассисларни ўқитиш, стартапларни ишга тушириш ва илмий тадқиқотларни амалга ошириш учун платформа.
Етакчилар Марказий Осиёдаги энг йирик технопарклар бирлашмаси - «Central Asian Innovation Hubs» («Astana Hub» ва «IT Park Uzbekistan») фаолияти билан ҳам танишдилар.
Президентлар рақамлаштириш соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма IT маҳсулотларини яратиш, сунъий интеллект ва илғор ахборот технологиялари соҳасидаги миллий стратегияларни ўзаро боғлаш муҳимлигини таъкидлади.
Мавзуга оид

20:59 / 27.04.2025
Қозоғистон ҳукумати 9 май куни тантанали юришлар ўтказишни тақиқлади

18:15 / 27.04.2025
Шавкат Мирзиёев Эрон президентига таъзия йўллади

13:16 / 26.04.2025
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан телефонда суҳбатлашди

21:22 / 25.04.2025