Литвадаги ўқув машғулотларида бедарак йўқолган уч нафар америкалик ҳарбийнинг жасади топилди
АҚШ армияси ва Литва ҳукумати ҳолат юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.

Фото: CBS News
Литвадаги полигонда ўтказилган ўқув машғулотлари давомида бедарак йўқолган америкалик уч нафар ҳарбий хизматчининг жасади топилди. Бу ҳақда АҚШнинг Европа ва Африкадаги армияси қўмондонлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳалок бўлганлар жасади 31 март куни топилган. Ҳолат бўйича ҳарбийларнинг қариндошлари хабардор қилинмагунга қадар уларнинг шахси ошкор этилмайди. Ҳозирда яна бир америкалик ҳарбий хизматчини қидириш ишлари давом этмоқда.
«АҚШ армияси ва Литва ҳукумати содир бўлган воқеани тергов қилмоқда. Янги маълумот аниқланиши билан биз натижалар тўғрисида хабар берамиз», — дейилади қўмондонлик хабарида.
Тўрт нафар америкалик ҳарбий Беларус билан чегара яқинида жойлашган Пабраде полигонидаги ўқув машғулотларида иштирок этаётган бўлган ва улар 25 март куни бедарак йўқолган.
Ҳарбийлар билан бирга М88 Hercules зирҳли машинаси ҳам йўқолган эди. Қидирув ишлари натижасида у полигондаги сув ҳавзасидан топилган. 31 март куни машина у ердан чиқариб олинган.
Литва прокуратураси зирҳли машина чиқариб олинганидан кейин «ўлим сабабларини аниқлаш учун» дастлабки тергов ҳаракатларини бошлаганини эълон қилди.
Мавзуга оид

11:42 / 07.05.2025
Сербия ОАВ: Латвия ва Литва Вучичнинг самолётини ўтказмайди

15:31 / 16.04.2025
Европа Иттифоқи майда тангалардан воз кечмоқда

21:58 / 01.04.2025
Литвада ўлган америкаликлар: қутқариш амалиёти халқаро операцияга айланиб кетди

20:21 / 01.04.2025