Ўзбекистон | 12:49 / 31.03.2025
2739
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон президенти учта халқаро шартномани тасдиқлади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 27 мартдаги қарори билан учта халқаро шартнома тасдиқланди.
Улар:
- 2024 йил 23 сентябрь куни Ню-Йоркда имзоланган Ўзбекистон билан Португалия ўртасида иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
- 2024 йил 24 сентябрь куни Ню-Йоркда имзоланган Ўзбекистон ҳукумати билан Словакия ҳукумати ўртасида иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
- 2024 йил 27 сентябрь куни Тошкентда имзоланган Ўзбекистон ҳукумати билан Ҳиндистон ўртасида икки томонлама инвестиция битими.
Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги мазкур халқаро шартномаларни амалга ошириш учун масъул этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартномалар кучга кирганидан кейин белгиланган тартибда уларнинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.
Мавзуга оид

13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади

13:31 / 29.04.2025
Ўзбекистонда таълим сифатини ошириш лойиҳаси амалга оширилади

11:20 / 27.03.2025
Нега қабул комиссияси қарорлари ёпиқ сақланади? – масъуллар изоҳи

09:48 / 14.03.2025