Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон дўстлиги тимсоли очилди
Хўжандда уч мамлакат раҳбарлари иштирокида «Дўстлик» стеласининг тантанали очилиши бўлиб ўтди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон дўстлиги тимсоли бўлмиш «Дўстлик» стеласи тантанали равишда очилди.
Тадбирда президент Шавкат Мирзиёев, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров иштирок этди.
Уч мамлакат бош вазирлари ўринбосарлари видеоалоқа орқали давлат раҳбарларига қурилиш ишлари якунлангани ва объект тайёрлиги тўғрисида ахборот берди.
Қайд қилинишича, ушбу ёдгорлик қардош мамлакатлар ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, ишонч ва стратегик шериклик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганининг янги рамзи бўлади.
Мавзуга оид

18:46 / 17.06.2025
Россия Тожикистоннинг электр энергиясидан 297 миллион доллар қарзини кечади

08:50 / 14.06.2025
Тожикистондан олиб келинган қарийб 50 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди

20:16 / 13.06.2025
Яна божхона: ўнлаб автомобиллар эгаларидан яширин тарзда Тожикистонда ғойиб бўлди

17:19 / 11.06.2025