Хитой, Япония ва Жанубий Корея АҚШ божларига қўшма жавоб тайёрламоқда
Ушбу давлатлар сўнгги беш йил ичида биринчи учтомонлама учрашув ўтказиб, иқтисодий алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олди.

Хитой, Япония ва Жанубий Корея ҳукуматлари АҚШ янги бож тарифларига мувофиқлаштирилган жавоб бериш ниятида. Бу ҳақда Хитойнинг CCTV давлат телекомпаниясига алоқадор ижтимоий тармоқдаги аккаунтига таяниб, Reuters хабар берди.
«Хитой, Япония ва Жанубий Корея АҚШ тарифларига биргаликда жавоб беришга келишиб олдилар», деб хабар берди агентлик.
30 март куни Жанубий Корея саноат вазири Ан Дук-Гун, Япония савдо вазири Ёжи Муто ва Хитой савдо вазири Ван Вентао сўнгги беш йил ичида биринчи учтомонлама учрашув ўтказиб, иқтисодий алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олди.
Томонлар, жумладан, «минтақавий ва глобал савдони» ривожлантириш мақсадида Жанубий Корея, Япония ва Хитой ўртасида эркин савдо келишуви бўйича мулоқотни фаоллаштиришга келишиб олди.
Осиёнинг ушбу давлатлари ўртасидаги музокаралар АҚШ президенти Доналд Трампнинг автомобиллар импортига божлар оширилишини эълон қилиши фонида бўлиб ўтди. 25 фоизлик янги божлари 3 апрелдан кучга киради. АҚШ президенти Доналд Трамп божлар жорий этилишини хорижлик компанияларнинг АҚШга кўчиб ўтишини рағбатлантириш истаги билан изоҳлади.
Мавзуга оид

14:45
SCMP: Хитой компаниялари ишлаб чиқаришни АҚШга кўчиришни бошлади

13:41
Шмихал: АҚШ ва Киев аввалги ёрдам учун қарз масаласини ҳал қилди

13:05
Эрон портидаги даҳшатли портлаш, Канадада фожиага айланган фестивал ва Сувайш каналига «кўз олайтираётган» Трамп — кун дайжести

10:37