Коррупциявий жиноятлар Адлия вазирлиги тизимида 22 фоизга, ҳокимликларда 43 фоизга камайди – Антикоррупция агентлиги
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат органларининг 2024 йилдаги антикоррупцион ишлари самарадорлигини баҳолади. Агентликнинг ИИВга таяниб маълум қилишича, 2024 йилда олдинги йилга нисбатан Рақамли технологиялар вазирлиги тизимида коррупциявий жиноятлар сони 71 фоизга, Сув хўжалиги вазирлиги тизимида 48 фоизга, ҳокимликларда 43 фоизга, Адлия вазирлиги тизимида 22 фоизга камайган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 103 та давлат ташкилотининг 2024 йилдаги фаолияти 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳолашдан ўтказилди. Шундан 14 та давлат ташкилоти илк маротаба, қолган 89 таси эса такроран баҳоланди. Бу ҳақда 8 апрель куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Агентлик ахборот хизмати раҳбари Шерзод Сапаров маълум қилди.
Натижаларга кўра, 41 та ташкилот фаолияти самарадорлиги «яхши» – (81-100 балл), 53 та ташкилот «қониқарли» – (55-80 балл) ва 9 та ташкилот «қониқарсиз» – (55 баллдан паст) тоифага ажратилди.
Таҳлиллар кўрсатишича, бу йил рейтинг натижалари ўртача 73,8 баллни ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан 4,9 баллга (95 та давлат ташкилотлари томонидан ўртача 68,9 баллни ташкил этган), 2022 йилга нисбатан эса 14,3 баллга (62 та давлат ташкилотлари томонидан 59,5 балл) яхшиланган.
ИИВ маълумотларига кўра, ўтган йилга нисбатан Рақамли технологиялар вазирлиги тизимида коррупциявий жиноятлар сони 71,4 %га, Сув хўжалиги вазирлиги тизимида 47,8 %га, ҳокимликларда 43,2 %га, тижорат банкларида 31,9 %га, Адлия вазирлиги тизимида 21,9 %га, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимида 8,3 %га камайган.
2023 йилги рейтинг баҳолашда «қониқарсиз» деб топилган 13 та давлат ташкилоти фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан агентлик билан ҳамкорликда амалга оширилган манзилли чора-тадбирлар натижасида уларнинг фаолиятида ҳам ижобий ўсиш кузатилди.
Шунингдек, вазирлик ва идоралардан 112 тасида коррупцияга қарши ички назорат тузилма раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, 5 тасида топшириқ ижросини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Ички назорат тузилмалари раҳбарлари лавозимларини 20 апрелга қадар очиқ танлов асосида тўлдириш юзасидан вазирлик ва идораларга агентликнинг топшириқ хати юборилган.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ва Болгария меҳнат миграцияси бўйича битим имзолаши мумкин
Ўзбекистон | 12:44
-
Британия Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга чақирди
Жаҳон | 12:23
-
17 май куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 12:07
-
Деҳқонларга иссиқ ҳавода экинларни парваришлаш бўйича тавсиялар берилди
Ўзбекистон | 12:05
Мавзуга оид

10:20 / 15.05.2025
Коррупция хавфини аниқлаш бўйича янги механизм жорий этилади

19:09 / 14.05.2025
Давлат хавфсизлик хизматининг колл-маркази ишга туширилди

09:15 / 05.05.2025
Ҳокимликка номзодлар коррупцияга қарши режаларини тақдим этиши мажбурий бўлади

15:26 / 29.04.2025