Шавкат Мирзиёев Британия собиқ бош вазири Тони Блэр билан учрашди
Ўзбекистоннинг Британия Глобал ўзгаришлар институти билан амалий ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 10 апрель куни Буюк Британиянинг собиқ бош вазири, Глобал ўзгаришлар институти раиси Тони Блэр билан учрашди.
Ўзбекистоннинг ушбу нуфузли тузилма билан амалий ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Тони Блэр Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши ва кўламини юксак баҳолади, уларни янада илгари суриш доирасида зарур эксперт-маслаҳат кўмагини кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Иқтисодиёт тармоқларига йирик стратегик инвесторларни жалб қилиш, технологик модернизация, рақамлаштириш ва сунъий интеллектни жорий этишни жадаллаштириш, устувор соҳаларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар ҳамкорликнинг бошқа асосий йўналишлари сифатида қайд этилди.
Тони Блэр томонидан 2016 йилда ташкил этилган ушбу институт халқаро нотижорат ташкилот ҳисобланади. У турли мамлакатларга барқарор ва инновацион ривожланишнинг янги моделларини ишлаб чиқишда, иқлим ўзгариши ва бошқа замонавий таҳдидларга қарши курашишда кўмаклашади.
Мавзуга оид

23:06
Шавкат Мирзиёев «Олтин бел» чўққисидаги тоғ-чанғи курорти лойиҳаси билан танишди

19:28
Президент Паркент туманида «Паркентсой» турар жой массиви қурилиши билан танишди

23:24 / 17.06.2025
Тўқаев Мирзиёевни Ўзбекистон 2026 йилги жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади

20:36 / 17.06.2025