Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистондаги зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудларида сезилди
ФВВ қўшни мамлакатдаги зилзила эпицентрида сезилиш кучи 7 баллни ташкил этганини хабар қилмоқда. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида 2-3 баллик зилзила қайд этилган.

13 апрел куни соат 9:24 да Тожикистон ҳудудида 5,8 магнитудали ер қимирлаши содир бўлди. Зилзила эпицентри Тоғли Бадахшон вилоятида, 10 км чуқурликда жойлашган.
Ўзбекистон ФВВ қўшни мамлакатдаги зилзила эпицентрида сезилиш кучи 7 балл бўлганини хабар қилмоқда.
Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида 2-3 баллик зилзила сезилган.
- Фарғона вилоятида 3 балл, 164 км (эпицентргача масофа).
- Наманган вилоятида 2-3 балл, 220 км.
- Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 222 км.
- Андижон вилоятида 2-3 балл, 227 км.
- Жиззах вилоятида 2 балл, 266 км.
- Тошкент шаҳрида 2 балл, 266 км.
- Самарқанд вилоятида 2 балл, 327 км.
- Сурхондарё вилоятида 2 балл, 367 км.
Мавзуга оид

07:50
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги 2 та ўтказиш пункти халқаро мақомга эга бўлди

23:12 / 10.08.2025
Туркияда 6,1 магнитудали ер силкиниши юз берди

09:20 / 09.08.2025
Сейсмик фаол зоналарда жойлашган кўп қаватли уйлар ҳар ўн йилда текширувдан ўтказилади

09:46 / 08.08.2025