Трамп нолегал мигрантларга «ўзи ихтиёри билан мамлакатни тарк этиш» дастурини эълон қилди
АҚШ президенти Доналд Трамп ноқонуний мигрантлар учун янги дастурни эълон қилди. Унга кўра, мамлакатни ўз ихтиёри билан тарк этувчи шахсларга маблағ ва самолёт чиптаси берилади, деб ёзмоқда Reuters агентлиги.

Фото: The Wall Street Journal
Трампнинг айтишича, бу «ўз ихтиёри билан депортация» дастури молиявий ёрдам ва келажакда АҚШга қонуний қайтиш имкониятини ўз ичига олади.
«Биз уларга нафақа берамиз. Бироз пул ва самолёт чиптаси бериб, кейин улар билан ишлаймиз. Агар улар ўзини яхши тутишса ва агар биз уларни қайтармоқчи бўлсак, буни тезроқ амалга оширишга уринамиз», — деди Трамп Fox Noticias телеканалига берган интервюсида.
Оқ уй вакилининг таъкидлашича, бу баёнотга қўшимча қилинадиган ҳеч нарса йўқ.
Трамп аввалроқ ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш нияти борлигини билдирган ва бу мақсадда ноанъанавий юридик ёндашувлардан ҳам фойдаланган эди. Маъмурият, шунингдек, ноқонуний мигрантларни ўзлари чиқиб кетишларига кўндиришга ҳаракат қилмоқда — хусусан, улардан CBP Home иловаси орқали мамлакатни тарк этиш ниятини билдиришлари сўралмоқда.
Мавзуга оид

21:30 / 26.04.2025
Дафн маросими ва уруш

15:38 / 26.04.2025
Трампнинг янги режаси, Путиннинг сулҳи, Киевнинг талаблари — Геосиёсий ҳафта таҳлили

13:54 / 26.04.2025
Ғарбий соҳилдаги қувғинлар, Фаластин учун курашаётган Ҳарвард ва портлатилган рус генерали — кун дайжести

12:04 / 26.04.2025