Ўзбекистон | 08:10 / 19.04.2025
3112
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Жанубий Корея виза талабларини соддалаштириш масаласини муҳокама қилмоқда

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Олим Абдуллаев Корея Республикаси элчиси Вон До Ён билан учрашув ўтказди.

Фото: Дунё

ТИВ маълумотига кўра, музокаралар чоғида меҳнат миграцияси ва Ўзбекистон фуқаролари учун виза тартиб-таомилларини соддалаштириш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг асосий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги асосий мавзулар Жанубий Корея меҳнат бозори учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, шунингдек, қўшма ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва ишга жўнаб кетишдан олдинги тайёргарлик учун янги таълим ташаббусларини яратиш масалалари бўлди.

Виза талабларини соддалаштириш, шу жумладан ўзбекистонлик мавсумий ишчилар учун қулай имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар Корея Республикасида меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ушбу йўналишдаги ишларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Мавзуга оид