Шавкат Мирзиёев Кашмирдаги теракт муносабати билан Ҳиндистон раҳбариятига таъзия билдирди
Давлат раҳбари қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Ҳиндистон халқига самимий ҳамдардлик изҳор этди.

Фото: Getty Images
Президент Шавкат Мирзиёев Кашмир ҳудудида содир бўлган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар нобуд бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон президенти Драупади Мурму ва бош вазири Нарендра Модига таъзия йўллади.
«Давлат раҳбари қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Ҳиндистон халқига самимий ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади», дейилади президент матбуот котиби хабарида.
22 апрель куни Ҳиндистон шимолидаги Кашмир штатида юз берган отишма оқибатида камида 25 нафар турист ҳалок бўлди. Отишма Пахалгам шаҳрида юз берган. Номаълум шахслар Байсаран водийсидаги сўқмоқ бўйлаб ҳаракатланаётган туристларни ўққа тутган. Маҳаллий ҳукумат содир бўлган ҳолатни теракт деб атади.
Мавзуга оид

21:22
Хитой Трампнинг тарифларини Ҳиндистон ёрдамида четлаб ўтмоқчи

17:34
Шавкат Мирзиёев Тошкентда «ИННОПРОМ» халқаро кўргазмасини бориб кўрди

16:27
Ҳиндистоннинг IndiGo авиакомпанияси Тошкентга парвозларни тўхтатди

13:05