“Ўғлимнинг ўйинларини умуман кўра олмайман” – чемпион футболчининг онаси
“Ҳали ҳаяжондамиз. Биз кутмаган нарса бўлди. Лекин ишонардик, чунки ўғлим менга, албатта, кубокни олиб келамиз она, деб ваъда бериб кетганди”, - дейди Осиё чемпиони Садриддин Ҳасановнинг онаси Дилфуза Раҳматуллаева.
Футбол бўйича Осиё Кубоги U-17 ўйинларида 9 иштирокчи билан Саудия Арабистонини мағлуб этган Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси аъзолари Садриддин Ҳасанов ва Баҳодир Избосканов Тошкентдаги 138-мактабнинг 10-синф ўқувчилари. Ғалабадан сўнг Чилонзор туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ёш чемпионлар, мактаб жамоаси, ўқувчиларнинг ота-оналари билан учрашиб, мактабдаги “Иқтидор бурчаги”га футболчиларнинг суратларини жойлаштирди.
Мураббийлар томонидан чемпион ўсмирлардан интервю олмаслик тавсия этилгани сабабли Kun.uz мухбири уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашди.
“Мен ўғлимнинг ўйинларини умуман кўра олмайман. Бошқа хонада ўтираман, фақат ғалабасини Худодан сўраб ўтираман. Ютуғини, омадини сўраб ўтираман. Кейин иккинчи куни қайтариб кўрсатганда ўйинини кўраман.
Гол урганда, чемпион бўлганда жуда ҳам ҳаяжонландим. Ҳали ҳам ҳаяжонларимни яшириб олаётганим йўқ. Ҳали ҳаяжондамиз биз. Биз кутмаган нарса бўлди. Лекин биз ишонардик, чунки ўғлим менга, албатта, кубокни олиб келамиз она, деб ваъда бериб кетганди”, - дейди Садриддин Ҳасановнинг онаси Дилфуза Раҳматуллаева.
Мавзуга оид

19:24 / 02.07.2023
Япония — Осиё Кубоги U-17 чемпиони

21:00 / 29.06.2023
Осиё Кубоги U-17. Ўзбекистон яримфиналда Жанубий Кореяга ютқазди

21:05 / 26.06.2023
Осиё Кубоги U-17. Ўзбекистон чоракфиналда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди

17:14 / 17.06.2023