Тошкентда Греция элчихонаси очилди
Шунингдек, Грециянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди.

Фото: ТИВ
Тошкент шаҳрида Греция элчихонаси очилди, бу ҳақда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов хабар берди.
У Грециянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Параскеви Цевелек хонимдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.
«Тошкент шаҳрида Греция элчихонасининг очилишини олқишлаймиз ва бу қадам мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада жадаллаштиришга хизмат қилади, деб ишонамиз. Учрашув давомида сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, маданий ва таълим соҳаларида ҳамкорликларни кенгайтиришни муҳокама қилдик. Ҳурматли элчи хонимга Ўзбекистонда самарали ва муваффақиятли фаолият юритишини тилаймиз», деб ёзди Саидов.
Параскеви Цевелек Грециянинг Ўзбекистондаги элчиси бўлган Екатерина Нассика ўрнини эгаллади.
Греция ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йилда ўрнатилган. Бироқ, Ўзбекистонда элчихонаси мавжуд бўлмагани сабабли элчилар Москвадаги элчихонада фаолият юритган.
Мавзуга оид

08:20 / 26.04.2025
Бахтиёр Саидов Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди

08:42 / 24.04.2025
Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари Самарқандда музокара ўтказди

23:31 / 15.04.2025
Ташқи ишлар вазирлиги хориждаги Ўзбекистон фуқароларини доимо ҳимоя қилиб келган — ТИВ вакили

19:04 / 15.04.2025