Жаҳон | 07:40
3301
2 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШ таъминотидан мустақиллигини эълон қилди

Хитой энди АҚШдан дон ва газ етказиб берилишига қарам эмаслигини билдирди.

Фото: Andy Wong / AP

Хитой энди АҚШдан етказиб бериладиган дон ва газга қарам эмаслигини эълон қилди. Бу ҳақда Хитой тараққиёт ва ислоҳотлар миллий комиссияси раҳбари ўринбосари Чжао Ченсиннинг тегишли баёнотига таяниб, Reuters агентлиги хабар бермоқда.

«АҚШдан озуқа ва мойли ўсимликлар харид қилмасак ҳам, бу мамлакатимизга ғалла етказиб беришга катта таъсир кўрсатмайди», — деди у.

Хитой расмийси, унинг мамлакати АҚШ экспортининг йўқотилишини маҳаллий ишлаб чиқариш ва бошқа мамлакатлардан етказиб бериш орқали осонлик билан қоплашини айтди.

Бунгача Хитой Қўшма Штатлар билан тарифларни муҳокама этишга тайёрлигини маълум қилганди.

23 апрель куни АҚШ президенти Доналд Трамп Вашингтон Хитой товарларига божхона тўловларини камайтиришини, бироқ бу ставка нолга тенг бўлмаслигини маълум қилди. Оқ уй раҳбари Хитойдан олиб келинаётган товарларга жорий йиғим божларини жуда юқори деб атади.

25 апрель куни Трамп Хитой раҳбари Си Жинпинг унга қўнғироқ қилганини айтди. Суҳбат мавзусини муҳокама қилар экан, Оқ уй раҳбари мамлакатлар ўртасидаги савдо алоқалари нуқтайи назаридан Қўшма Штатларни «ҳамма нарса харид қилишни хоҳлайдиган улкан, ажойиб дўкон» билан таққослади.

Мавзуга оид