Президент Урганч шаҳрида жамоат транспорти фаолияти билан танишди
Шаҳарда янги автобусларнинг ишга туширилиши туфайли аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси 38 фоизга етган.

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифи давомида Урганч шаҳрида жамоат транспортида яратилаётган қулайликлар билан танишди.
Қайд қилинишича, «Бунёд йўловчи ташиш» корхонаси томонидан қарийб 8 миллион доллар эвазига 80 та замонавий автобус келтирилади. Ҳозирга қадар шундан 50 таси келтирилган.
«ЕВРО-5» талабларига муносиб мазкур автобусларнинг сиғими 70 кишилик, ногиронлар ва кексалар учун ҳам қулай. Шунингдек, Wi-Fi ва кузатув камералари ҳам мавжуд.
Таъкидланишича, янги автобусларнинг ҳар бири кунига минг кишига хизмат кўрсатмоқда. Уларнинг қатнов оралиғи вақти ҳам икки баробарга қисқариб, 5-12 дақиқага тушган. Натижада Урганч шаҳрида аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси 38 фоизга етган.
Асосийси, бундай шароитлар транспорт етишмовчилиги ва кўчаларда тирбандликнинг олдини олиб, фуқароларнинг эркин ҳаракатланишига хизмат қилмоқда.
Бошқа ҳудудларни ҳам жамоат транспорти билан яхши қамраб олиш учун корхона томонидан тез кунда яна 30 та автобус келтирилиши режа қилинган.
Президент жамоат транспортини туманлар билан самарали боғлаб, йўналишларни қулайлаштириш бўйича кўрсатмалар берди. Йўлларни таъмирлаб, ҳайдовчилар малакаси ва техник хизмат сифатини ошириш автобуслардан фойдаланиш муддатини узайтиришда муҳим омил экани қайд этилди.
Мавзуга оид

19:03 / 13.06.2025
Тухумбарак таоми географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

17:07 / 12.06.2025
Шавкат Мирзиёев самолёт авиаҳалокати юзасидан Ҳиндистон раҳбариятига таъзия билдирди

23:57 / 11.06.2025
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин

21:27 / 11.06.2025