Техасда 8 млн дона танга автомобил йўлига сочилиб кетди — видео
Умумий қиймати қарийб 800 минг долларни ташкил этган сочилган тангаларни йиғиш учун автомобил йўли 14 соатга ёпилган.

Фото: nypost.com
АҚШ зарбхонасига тегишли зирҳланган юк машинаси Техасдаги трассада ағдарилиб кетди, деб хабар беради New York Post.
Техас штатининг Алворд шаҳрида ноодатий йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Саккиз миллион дона 10 центли тангалар автомобил йўлига сочилиб кетди.
Қайд этилишича, ҳодиса 29 апрел куни соат 05:15 да содир бўлган. Юк машинаси 36 тоннадан ортиқ янги зарб қилинган тангаларни олиб кетаётган бўлган. Техас Жамоат хавфсизлиги департаменти вакили сержант Хосуэ Де Ла Серданинг маълум қилишича, ҳайдовчиси бурилиш жойида бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб кетган.
Авария оқибатида ҳайдовчи ва йўловчи енгил жароҳат олган, кейинроқ уларга шифохонадан жавоб берилган. Аммо тангалар сочилиб кетгани сабаб автомобил йўли 14 соатга ёпишга тўғри келган. Тангаларни йиғишга жалб этилган бригадалар оқава сувларни тозалашда қўлланиладиган вакуум машиналар фойдаланишга мажбур бўлган. Айрим ишчилар белгурак ва ҳатто қўлда ҳам танга йиққан.
Юк машинасига эгалик қилувчи компания банклар ва давлат идоралари учун қўриқланадиган юкларни етказиб бериш билан шуғулланади. Унинг сайтида кўрсатилишича, машиналар зирҳланган ва уларга қуролли қўриқчилар ҳамроҳлик қилади.
Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, шу куни шаҳарда 8 миллион доллар сочилиб кетгани ҳақида миш-мишлар тарқалган, аммо аслида сочилган тангалар қиймати салкам 800 минг долларни ташкил этган.
Мавзуга оид

14:55 / 28.03.2025
100 млн долларлик қадимий тангалар коллекцияси аукционга қўйилади

18:25 / 10.02.2025
Трамп 1 центлик тангалар зарб қилишни тўхтатишни буюрди

14:54 / 18.01.2025
Техасда каламушлар полиция омборидаги гиёҳванд моддаларни еб қўйди

21:09 / 19.09.2024