Тошкентда "Давлат харидлари тизимидаги имкониятлар ва ислоҳотлар - 2025" халқаро форуми муваффақиятли ўтказилди
24-25 апрел кунлари "HAYOT BIRJA" АЖ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда халқаро ва миллий ҳамкорлар кўмагида "Давлат харидлари тизимидаги имкониятлар ва ислоҳотлар - 2025" халқаро форумини ташкил этишди.

Тадбир давлат органлари, бизнес вакиллари, экспертлар ҳамжамияти ва халқаро ташкилотлар ўртасида очиқ ва конструктив мулоқот учун муҳим платформага айланди.
Форумда 250дан ортиқ иштирокчилар, шу жумладан, вазирлик ва идоралар, давлат корхоналари, хусусий сектор, халқаро тараққиёт институтлари вакиллари, харидлар соҳасидаги етакчи хорижий экспертлар қатнашдилар.
Икки кун давомида иштирокчилар Ўзбекистонда давлат харидлари тизимини ўзгартиришнинг асосий жиҳатларини муҳокама қилишди, бунда шаффофлик, самарадорлик ва рақобатбардошлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ялпи мажлислар ва панел муҳокамаларида кўтарилган мавзулар орасида:
- харид жараёнларига рақамли технологияларни жорий этиш;
- қонунчилик базасини такомиллаштириш;
- кичик ва ўрта бизнес иштирокини кенгайтириш;
- адолатли ва очиқ рақобатни таъминлаш;
- халқаро стандартлар ва тажрибани интеграциялаш масалалари муҳокама қилинди.
Форумда иштирок этган халқаро ҳамкорлар:
- Осиё тараққиёт банки;
- Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки;
- Европа тикланиш ва тараққиёт банки;
- Жаҳон банки;
- Ислом тараққиёт банки.
Хорижий экспертларнинг маърузаларига алоҳида эътибор қаратилди, улар илғор жаҳон тажрибаси билан ўртоқлашишди, харидларни тартибга солишнинг замонавий трендлари ҳақида гапириб беришди ва Ўзбекистонда харидлар тизимини янада ривожлантириш бўйича тавсиялар берилди.
Форум доирасида панел мунозаралари бўлиб ўтди, унда ўзаро фикр алмашинди, маърузачиларга саволлар берилди ҳамда давлат харидлари соҳасидаги долзарб вазифаларни ҳал қилишнинг амалий йўлларини муҳокама этилди.
"ҲАЁТ БИРЖА" АЖ асосий ташкилотчилардан бири сифатида халқаро стандартларга жавоб берадиган самарали, шаффоф ва замонавий давлат харидлари тизимини шакллантириш бўйича ташаббусларни фаол қўллаб-қувватламоқда. Ушбу форумнинг ўтказилиши корхонанинг Ўзбекистон Республикасида очиқ ва қулай харид муҳитини яратиш бўйича мақсадларини амалга оширишда муҳим қадам бўлди.
Мурожаат учун телефон рақами: +998 78 150-03-14
Веб-саҳифа: hayotbirja.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид

12:28 / 05.03.2025
Давлат идораларидаги тўғридан тўғри харидларни 2 карра қисқартириш топширилди

15:51 / 26.10.2021
Молия вазирлиги хатида 10 млрд сўм ўрнига 100 млрд сўм ёзилиб кетди

16:19 / 05.10.2021
Самарқандда давлат харидларини амалга оширишда содир этилган қонунбузилишлар бўйича вилоят прокуратураси ўрганиш олиб бораётгани маълум қилинди

12:44 / 04.10.2021