Ўзбекистон | 13:52 / 03.05.2025
3559
1 дақиқада ўқилади

“Руҳий босим ўтказган” — Самарқандда ўқувчиларни қаттиқ койиган ўқитувчи интизомий жазо олди

Ўқитувчининг хатти-ҳаракатлари педагог одобига тўғри келмаслиги аниқланган ва унга нисбатан ойлик иш ҳақининг 30 фоизида жарима қўлланган.

Фото: Kun.uz

Самарқанд вилояти Булунғур тумани 37-мактабнинг ўқитувчиси ўқувчилар билан қўпол муносабатда бўлгани айтилган хабарлар юзасидан Самарқанд мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий изоҳ берди.

Қайд этилишича, мазкур ўқитувчи мактабдаги 2-“а” синфига раҳбарлик қилади. Ўқитувчи 3-соат – ўқиш фани дарс машғулотлари тугагандан сўнг, 5 дақиқалик танаффус вақтида 2-“а” синф ўқувчиларининг бошқа синф ўқувчилари ўртасида келишмовчилигига гувоҳ бўлган. Уларни тартибга чақириш мақсадида 4-соатда ота-онасини чақиришини айтиб руҳий босим ўтказган.

Расмийларга кўра, ўқитувчининг дарс жараёнидаги ҳолати педагог одобига тўғри келмайди, шу сабаб унга нисбатан интизомий жазо чораси, ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима қўлланиши белгиланган.

Мавзуга оид